• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

ИНСТИТУТ ТАЛАБА-ЁШЛАРИ ЎРТАСИДА "ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДАЎТКАЗИЛГАН МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида жорий йилнинг 22 ноябрь куни "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди. Ташкил этилган учрашувда Миробод тумани ИИО ФМБ ёшлар масаласи бўйича ўринбосари, подполковник Гулматов Ўткирхон Турсунхонович, Миробод тумани ИИО ФМБ хуқуқбузарликлар профилактикаси ВЕ ва ёшлар бўлинмаси бошлиғи Зайниддинов Самариддин Бахриддинович, институт катта юрисконсульти Мурод Хасанов ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ 

 Тадбир давомида сўзга чиққан маърузачилар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, содир этилган ғайриқонуний қилмишларнинг оқибатлари, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этиш сабаблари ҳақида тўҳталиб, ёшларнинг Қонунларни билмасликлари оқибатида турли муаммоларга дуч келиб қолмасликлари учун сиёсий-хуқуқий билимларни ошириб бориш, кундалик ҳаётимизда содир этилган ҳуқуқбузарликлар оқибати билан таништириш орқали, жамиятда ҳар қандай жиноят учун жазонинг муқаррарлиги тўғрисида тушунчаларни ошириб боришга, лекин энг асосийси инсон ўз тақдирига ўзи бефарқ бўлмаслиги, бугунги техника асрида қўлидаги техника воситадан тўғри фойдалана олиши лозимлиги, бутун дунёни эгаллаб олган глобал "ўргимчак тўри” ҳисобланадиган интернет тармоғидаги ахборотларнинг салбий таъсиридан ҳимояланишни билишлари шартлиги, бу йўлда фақат билим, соғлом дунёқараш, мустаҳкам ирода, оилада тўғри тарбияланганлик кўмак бера олишига тўҳталиб, ёшларимиз тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли хулоса ва сабоқ чиқара олишлари лозимлиги ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб ўтишди.

Шунингдек, бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири "Трамадол” ва "Лирика” психотроп дори воситаларидан талаба-ёшларнинг фойдаланишларини ҳамда унинг таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш хақида тўхталиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига биноан жазога тортилиши, гиёҳвандлик воситалари нафақат инсон саломатлигига хавф солиши, балки унинг таъсирида жирканч жиноятлар содир этилишига олиб келишини таъкидлаб ўташди.

   Институт талабаларидан Б.Қурбанов, З.Суннатовлар ўз ҳатти-ҳаракатларига нисбатан масъулият ҳиссини кучайтириш борасида сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён қилиб, тенгдошларини ҳар қандай ҳолатда сергак ҳаракат қилишга, юрт тақдири учун фидоий инсонлар бўлишга чақирдилар.

Тадбирда институт талаба-ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисларидан керакли жавобларни олишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 66
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.