• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Хуқуқий билим ва маданиятни ошириш йўлида

Хуқуқий билим ва маданиятни ошириш йўлида

   Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги ЎРҚ-457-сон "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "2017 йил 3 январдаги № ЎРҚ-419 сонли "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-мохиятини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Тошкент шаҳар Миробод тумани Адлия бўлими билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ташкил этилди.

Хуқуқий билим ва маданиятни ошириш йўлида 

   Тадбирни институт катта юрисконсульти М.Хасанов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Тошкент шаҳар Миробод тумани Адлия бўлими бошлиғи Р.Қурбонов сўзга чиқиб, қонуннинг асосий вазифалари маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона асосларини белгилаш орқали қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий органлар билан бўлган муносабатларида ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатлиги, Қонун давлат хизматларини янада сифатли кўрсатишда маъмурий тўсиқ ва чекловларни бартараф этишга кенг имкониятлар яратиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

   Институт катта юрисконсульти М.Хасанов кун тартибидаги масалалар Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва унда белгиланган вазифалар юзасидан маъруза қилди ва қуйидагиларга тўҳталиб ўтди: Коррупция хар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан тахдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндириши, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларинибошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатиши, коррупция муаммосига қарши курашишда хуқуқий саводхонлик, одамларни ҳалол меҳнат қилишга ундаш, талаба-ёшларда ўз билими, куч ғайрати ва ижодий қобилияти билан юксак марраларга эришиш хиссисини тарбиялаш, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик маданиятини шакллантиришнинг ахамияти жуда катта эканлиги тўғрисида тўҳталиб ўтди. Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ маълумотлар берилди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 48
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.