• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ

"ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

   Таълим шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, жумладан, Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, институт ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида "Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ мулоқотлар ҳамда танловларни ташкил этиш борасида2018 йилнинг ноябрь-декабрь ва 2019 йилнинг январь ойларида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоасига бириктирилган мактаблар билан ҳамкорлик ишларини кучайтириш юзасидан "Дунёвийлик –даҳрийлик эмас” мавзусида ўтказиладиган маънавий-маърифий учрашувлар жадвали ишлаб чиқилди.

ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ 

   Мазкур чора-тадбирлар режасида белгиланган илк маърифий учрашув Тошкент вилояти Зангиота тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 37-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 20 ноябрь куни "Дунёвийлик –даҳрийлик эмас” мавзуси остида ташкил этилди. Ташкил этилган маърифий учрашувда"Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида октябрь-ноябрь ойлари давомида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган танловларнинг ғолиблари институт ректорининг эсдалик совғалари, фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланиб, эришилган муваффақиятлар бошланаётган ҳаёт йўллардаги илк ютуқлар сифатида мактаб ўқувчилари учун ўрнак қилиб кўрсатилиб, ўқувчиларни ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, касбга йўналтириш, жамиятимиздаги турли иллатларга қарши иммунитет ҳосил қилиш, коррупцияга қарши кураш борасидаги тушунчалари ривожлантирилди.

ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ 

   8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куни муносабати билан мактаб ўқувчилари ўртасида "Қомусим-фахрим” мавзусида "Энг яхши деворий газета”, "Энг яхши иншо”, "Энг яхши ҳикоя” номинациялари бўйича танловлар ўтказилиши ҳамда танлов ғолиблари 7 декабрь куни ўтказиладиган маърифий тадбирда рағбатлантирилиши эълон қилинди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 45
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.