• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”

"ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”

 

 

   Ҳозирги кунда дунёдаги энг глобал муаммога айланган экстремизм ва терроризм ҳамда турли мақсадларда фаолият юритаётган гуруҳларнинг дин ниқоби остида, муқаддас Ислом динининг асл моҳиятини бузган ҳолда қилаётган ишлари, айниқса, ўз тарғибот доирасини кенгайтириш учун оммавий ахборот воситалари, интернет глобал тармоқлардан кенг фойдаланаётганлиги кишини ўйга толдиради. Чунки, ҳозирги кунда интернет тармоғи инсонлар, айниқса, ёшлар ҳаётининг асосий қисмига айланиб қолаётганлиги натижасида экстремизм билан боғлиқ муаммолар, жумладан, алданиб қолаётган, интернет тармоқларидаги бузғунчи ва ёт ғоялар исканжасига тушиб, мазкур гуруҳларга беихтиёр кириб қолаётган ёшларнинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримиздан ҳушёрликни талаб қилади. Ана шу долзарб мавзуга бағишлаб, ёшларда бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни ошириб бориш, айни кунларда ер юзида кенг ёйилаётган экстремизм ва терроризмнинг келтириб чиқараётган салбий оқибатларидан хабардор қилиш орқали ёшларнинг хушёрлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида тадбир ташкил этилди.

“ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ” 

 

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходими Ш.Жўраев Миробод тумани прокурор ёрдамчиси М.Ниёзметов, Миробод тумани ИИОФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ў.Гулматов, Миробод тумани ИИОФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштириш бўлими, муҳим топшириқлар бўйича инспектори С.Зайниддинов, институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б. Ш.Мирзамўминов, институт психологи Т.Сатторов ҳамда факультет декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

   Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходими Шукурулло Жўраев терроризм ва диний экстремизмнинг бугунги кундаги ҳар бир давлатга таҳлика солиб турувчи кирдикорларининг келиб чиқиш сабаблари, кўринишлари, ёшларни, айниқса, ўз халқининг тарихини, маданиятини, динини етарлича билмаган ва шу билмаслик яратган ғоявий бўшлиқ сабаб ҳар хил экстремистик гуруҳларга ўзлари билиб-билмай кириб қолаётган йигит ва қизларни тўғри йўлга йўллаш, жаҳолатни маърифат билан маънан "ўлдириш” кераклиги ҳақида гапириб ўтди.

    Миробод тумани прокурор ёрдамчиси Мунаввар Ниёзметов ўз маърузасидажорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикасининг "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, шунингдек, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни асрашни ҳар биримиз энг асосий вазифа ва бурчимиз эканлигини чуқур англаган ҳолда, бу борада энг аввало экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятни экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, шунингдек, унинг юзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш кераклигини таъкидлади.

 

 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 53
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.