• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногиронлар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф уюштирилди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногиронлар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф уюштирилди.

    Ўзбек халқига хос ва мос фазилатларни таълим ва тарбия жараёни билан биргаликда олиб борган ҳолда меҳр-эътиборга муҳтожлар ҳамда кам таъминланган ва боқувчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиш институт жамоаси учун анъана тусига кирган. Ана шундай анъананинг давоми сифатида жорий йилнинг 27 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ўзбекистон ёшлар иттифоқи "АЙ ва СИ” факультети Кенгаши фаол талаба-ёшларининг Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногирон болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташрифи уюштирилди. 

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногиронлар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф уюштирилди.

 

   Ташриф аввалида мактаб интернати тарбияланувчилари билан учрашув ўтказилди ва институт билан интернатнинг ҳамкорилигига бир йил тўлиши муносабати билан "Ўзбек тилим-жон-у дилим” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида мактаб тарбияланувчилари томонидан турли рақс ҳамда қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг "ZO’R TV” телеканали "REAL HIT” кўрсатуви бошловчиси Жахонгир Ходжаев ҳам иштирок этиб, табирнинг жозибали кўринишига муносиб ҳисса қўшди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногиронлар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф уюштирилди.

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 72
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.