• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

"ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

 

   Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш,умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, институт ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 24-29 сентябрь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбарияти Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 45-умумтаълим мактаби билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйди.

“ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ” “ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

 

    Институт ректори А.Рисқуловнинг умумтаълим мактаби педагогик жамоаси ва 5-11 синф ўқувчилари билан "Ректор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида институт раҳбаримактабда таълим олувчи 319 нафар юқори синф ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар билан жонли мулоқот қилиб, уларнинг ҳохиш-истаклари ва таклифларини ўрганиб, мактаб ўқувчиларининг таклифига биноан Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти фаоллари иштироки ва ташаббуси билан мактабда спорт тўгараклари, фан ва қизиқишларга оид тўгараклар ташкил этишга ҳамда институтнинг маҳоратли профессор-ўқитувчилари томонидан мастер класс машғулотлари, давра суҳбатлари, ижодий кечалар турли танлов ва мусобақалар ўтказиш борасида келишиб олинди.

“ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”   Шунингдек, бир ҳафта давомида институт раҳбарияти мактабга ташриф буюриб, ўқувчиларни ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, касбга йўналтириш, жамиятимиздаги турли иллатлар, жумладан одам савдосини олдини олиш, гиёҳвандлик, коррупцияга қарши кураш борасида тушунчалар ривожлантирилиб, ўқиб-ўрганиш ва изланишнинг инсон ҳаёти учун қанчалик аҳамиятли эканлиги ҳамда давлатимиз томонидан ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ишларини амалга оширди.

“ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

 

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 68
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.