• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ЭЛНИ АЪЗИЗ ҚИЛАР ЭЛДА АЗИЗЛАР

ЭЛНИ АЪЗИЗ ҚИЛАР ЭЛДА АЗИЗЛАР

   Дунёда касблар жуда кўп, ҳар бирининг ҳаётда ўз ўрни, ўз аҳамияти бор. Лекин улар орасида шундай бир улуғ касб борки, бошқа барча касблар унинг негизида шаклланади ва тараққий этади. Устоз ва мураббий! Биз барчамиз ёшимиз, касбу коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимиздан фақат илиқ фикрлар-у ёрқин хотиралар ўтади. Устозларга нисбатан миннатдорлик ва қарздорлик туйғуси азал-азалдан халқимиз эъзозлаб яшаётган қадриятлардан бири бўлиб келмоқда.


ЭЛНИ АЪЗИЗ ҚИЛАР ЭЛДА АЗИЗЛАРЭЛНИ АЪЗИЗ ҚИЛАР ЭЛДА АЗИЗЛАР


   Шу муносабат билан 29 сентябрь куни Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек Давлат драма театрида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирда институтда фаолият юритаётган фидойи профессор-ўқитувчилар, устоз-фахрийлар, институтнинг иқтидорли талаба-ёшлари ҳамда нуфузли жамоат ташкилотларидан таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди.


 ЭЛНИ АЪЗИЗ ҚИЛАР ЭЛДА АЗИЗЛАРЭЛНИ АЪЗИЗ ҚИЛАР ЭЛДА АЗИЗЛАР

   Тантанали тадбирда институт ректори А.Рискулов ҳамда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Д.Мусаев институт жамоасини байрам билан табриклаб, фидойи профессор-ўқитувчилар, устоз-фахрийлар меҳнатини эътироф этиб эсдалик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирлашди. Тадбир давомида Ўзбек Давлат драма театри жамоаси томонидан "Отасининг қизи” спектакли намойиш этилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 57
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.