• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
“Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
 
 
 

"Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш
бўлими бошлиғи

Мирзамуминов Шавкатжон

Ички телефон рақами: 158

Шаҳар телефон рақами: 232-14-60

Факс (71) 232-14-60

Emailtayi-manaviyat@umail.uz

 

 

 

 

   Тошкент автомобиль йўлларинилойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1996 йил, 16 сентябрдаги 221-сон буйруғига асосан маънавий-маърифий масалалар бўйича проректорга бўйсунади. "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими институтнинг В биноси 1 қават 158 хонада жойлашган.

   Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг асоcий вазифалари:

- мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий, маданий ишларга доир тадбирларни ўтказиш;

- талаба-ёшлар орасида ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий тарбияни шакллантириш ишларини йўлга қўйиш;

- миллий урф-одатлар, қадриятлар негизида анжуманлар, давра сухбатлари ва учрашувларни ташкил этиш;

- талабаларнинг маънавий ва жисмоний камолотини юксалтириш ишларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;

- институтда маънавий, маърифий ва тарбиявий ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш, бу борада зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширилишини таъминлаш;

- республика «Маънавият ва маърифат» марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган жамғармалар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришда фаол иштирок этишдан иборат.

Институтдаги маънавий-маърифий ишларни бевосита маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 28
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.