• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Белорусь миллий унверситети билан ҳамкорлик битими имзоланди

Белорусь миллий унверситети билан ҳамкорлик битими имзоланди

 

   Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига биноан жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Белоруссия Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонда расмий ташрифи икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилди. Расмий ташриф доирасида Ўзбекистон ва Белоруссия давлатлари ўртасида "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида идоралараро олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим” имзоланиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Белорусь миллий унверситети билан ҳамкорлик битими имзоланди

 

 

 

   Мазкур келишув асосида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилиш ҳамда тажриба алмашинувни йўлга қўйиш мақсадида, жорий йилнинг 21сентябрь куни Белорусь миллий унверситети ходимлари Харитончик Сергей Васильевич, Ширвел Павел Иванович, Яблонская Анна Владимировналар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида кутиб олинди.Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бу борада етук, малакали кадрлар тайёрлашда тажриба алмашиниш тўғрисида ўзаро битим имзоланди.

Белорусь миллий унверситети билан ҳамкорлик битими имзоланди

 

 

 

Ташриф давомида Беларусь делегациясига ўзбек миллий қадриятлари акс эттирилган эсталик совғалари тақдим этилди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 143
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.