• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ректор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва
эксплуатацияси институтида "Ректор ва ёшлар” мавзусида
очиқ мулоқот ташкил этилди

 

   Институт талаба-ёшларининг сиёсий, хуқуқий билимларини янада ошириш, иш жараёнида юзага келаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, институтда янги бошланган ўқув йили давомида талабаларнинг барча йўналишлар бўйича фаоллигини ошириш ва талаба-ёшларнинг бу борадаги фикр, мулоҳазаларни эшитиш ва бу борада тегишли вазифа ҳамда таклифларни олиш мақсадида жорий йилнинг 18 сентябрь куни институт ректори А.Рискуловнинг институт талаба-ёшлари билан "Ректор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ректор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ректор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

   Ташкил этилган мулоқотда институт ректори А.Рискулов сўзга чиқиб, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да Давлат Дастурида белгиланган устивор вазифалар ижроси юзасидан "Ўзбекистон ёшларининг хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаоллигини ошириш” тўғрисида институтнинг иқтидорли талаба-ёшлари билан ишларни ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган режалар ҳақида гапириб, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишларни йўлга қўйиш мақсадида Республикамиз олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда хорижий давлатларнинг нуфузлитаълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган турли тадбирларни мисоллар ёрдамида очиб бериб,ҳар бир талабани ўз ўқишига масъулият билан ёндашиб, келажакда олдига буюк мақсадларни кўзлаган ҳолда юксак марраларни забт этиш иштиёқи билан ёндошиб, ватан, шу юрт, халқнинг корига ярайдиган етук мутахассис бўлиб етишишлари кераклигини таъкидлаб, бу йўлда тинимсиз ўқиб-изланишдан чарчамасликни таъкидлаб ўтди.

   Шунингдек, очиқ мулоқот давомида Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов сўзга чиқиб, талаба-ёшлар ўртасида ахборот таҳдидларини олдини олиш, интернет ва бошқа ахборот ресурслардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, институт ички тартиб қоидаларига риоя қилиш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг таълим тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари, одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари, одоб-ахлоқ борасида ман этиладиган холатлар юзасидан сўз юритди. Интернет очиқ эшик, бунда айланиб, адашиб қолишнинг хавфли жиҳатлари ҳақида сўз юритилиб, ахборот олиш ва ахборот беришнинг талаби ва қоидаларини эсдан чиқармаслик ва бу борада хуқуқий асосларга тўҳталиб ўтди. Ташкил этилган жонли мулоқот эркин ва самимий руҳда ташкил этилди, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан институт раҳбарига мурожаат қилиб, масаланинг ҳолати ва вазиятидан келиб чиқиб, керакли жавобларни олишди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 149
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.