• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
КИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИ

КИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИ

 


 

"Мўъжиза эмасдир фалакда офтоб,
Мўъжиза аслида беминнат китоб”

Жалолиддин Румий 

 

 

 
КИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИ
 

    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, талаба-ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда пойтахтимизнинг энг катта китоб фондига эга бўлган Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонаси билан таништириш мақсадида 13-14 сентябр кунлари институтнинг 1-босқичига қабул қилинган талабаларнинг ташрифи амалга оширилди.


КИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИКИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИ

 


   Ташриф давомида Миллий кутубхона тарихи, китоб фонди, ўқув заллари ҳамда китобхонлик маданияти, инсон маънавиятини бойитишда китобнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.  Дунёда ҳамма нарса эскириб, унинг ўрнини янгиси эгаллаши мумкинлиги, лекин китобларнинг асл мазмуни, моҳияти ҳеч қачон ўзгармасдан, аксинча,  улардан олган таассуротлар маънавиятимизнинг, қалбимизнинг гўзал обидасига айланиб бориб, кўнглимиз нури, ҳамроҳи, дарду ташвишимиз малҳами, ҳаёт йўлимизни ёритгувчи нур бўлиб, биз билан ҳамиша бирга қолгувчи қимматбаҳо жавоҳирдир.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 143
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.