• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг талабалар турар жойларида “Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг талабалар турар жойларида "Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

   Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан жорий йилнинг 13 сентябрь куни институтга қарашли 5 ва 8-сонли талабалар турар жойларида "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида институтнинг "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” ҳамда "Йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари” кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирокида "Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбири ташкил қилинди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг талабалар турар жойларида “Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг талабалар турар жойларида “Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

   "Кафедра куни”да "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя мазмун-моҳияти, мустақиллигимиз даврида эришилган ютуқлар, таълим сохасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Шу билан бирга талабаларнинг ТТЖ да ички тартиб-интизом қоидасига амал қилишлари ҳамда ҳар бир талаба ўзи яшаётган хоналаридаги чироқ, газ ва ичимлик сувидан тежамкорлик билан фойдаланишини, талабалар турар жойларида ўтказилаётган барча тадбирларда фаол иштирок этишларини, техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда институтга келиб кетишда йўл харакати қоидаларига амал қилишлари тушунтирилди. Шунингдек, талабалар турар жойи ҳудудини, яшаш ҳоналарини, ошхона ва маиший хоналарини озода тутишлари лозимлиги тайинланди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг талабалар турар жойларида “Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбири ўтказилдиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг талабалар турар жойларида “Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 135
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.