• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида жорий йилнинг 12 сентябрь куни институт Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Миробод тумани Хотин-қизлар қўмитаси вакили И.М.Абдуллаева, институт "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси М.Нигманова ҳамда институтнинг барча аёл профессор-ўқитувчи, ходима ва талаба-қизлари иштирок этишди.

   Йиғилишда Хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузи, ўрни ва роли, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида ҳамда Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди 

 

   Йиғилиш давомидамаърузачилар ўз сўзларида иштирокчиларни институтнинг "Одоб-ахлоқ қоидалари” билан таништириб, бу борада нашр қилинган "Одоб-ахлоқ қоидалари” китобчасидаги маълумотларни чуқур таҳлил қилиб, тушунтириб ўтди ҳамда ҳар бир аёл-ўқитувчилар ва талаба-қизлар кийиниш одобларига қатъиян риоя қилишлари шартлигини, талаба-қизларни Зулфияхоним номидаги давлат мукофотига ўтказиладиган кўрик-танловда иштирок этишларини, номдор стипендияларни олишлари учун аъло баҳоларга ўқишлари ҳамда илмий раҳбарлар танлаб, илмий мақолалар ёзишларини, тўгаракларга қатнашиб, бўш вақтдан ёшликда унумли фойдаланиш зарурлигини айтиб ўтди ва шу ўринда институт Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга, аёллар ва қизлар учун керакли имкониятларни яратиб беришда, мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатиш билан бирга, ҳар қандай вазиятда аёлни эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш бош мақсад эканлигини таъкидлашди.

   Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққанлар талаба-қизларни талабаликни ҳақиқий олтин даврга айлантириш, талаба-қиз номига лойиқ иш қилишга, атрофдаги тенгдошларга нисбатан ҳамиша маданият, билим жиҳатидан ўрнак кўрсатишга ҳаракат қилиш ҳақида мисоллар асосида тушунтириб ўтишди.

   Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятни ташкил қилишдаги қимматли таклифлари ўрганиб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 153
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.