• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Беларусь таълим вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

Беларусь таълим вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

   Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Беларусь таълим вазири Игорь Карпенко бошчилигида олий таълим муассасалари ректорлари ва мутахассисларидан иборат делегация қабул қилинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилдиУчрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов беларуслик ҳамкасби билан икки давлат ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Беларусь таълим вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди 

 

  Игорь Карпенко Беларусь давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган қўшма факультет ва Ўзбек-Беларусь маданий-маърифий марказининг очилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ҳам бўлди. Учрашув натижаларига кўра жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Беларусь таълим муассасалари ректорларининг пойтахтимизга ташрифи кутилмоқда. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, таълим тизимидаги ҳамкорлик ишларини самарали ташкил этиш, ўзаро малака алмашинувни йўлга қўйишдан иборат.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 105
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.