• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хузурида ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини бошлади

Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хузурида ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини бошлади

     Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хузурида Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини бошлади. Ушбу Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сон қарорига мувофиқ тузилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ушбу Кенгашнинг илк йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни институт ректори А.Рискулов кириш сўзи билан очиб, Кенгашнинг олдига қўйилган вазифалар, амалга ошириладиган ишларнинг "Йўл харитаси”, келгуси режалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдириб, Кенгаш раиси, раиснинг ўринбосари, котиб ва аъзоларининг вазифаларини белгилаб олишни таклиф қилди. Дастлаб Жамоатчилик кенгашига тавсия қилинаётган номзодлар таркиби таништирилди. 

Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хузурида ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини бошлади 

 

    Жамоатчилик кенгашининг аъзолар таркибига Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Жўраев Хакимжон Мухаммедович, Миробод тумани Ёшлар иттифоқи кенгаши аъзоси, етакчи мутахассис Эсанов Бахтиёр Самат ўғли, ТАЙЛҚЭИ Ўқув ишлари бўйича проректор в.в.б. Зияев Камолиддин Зухритдинович, ТАЙЛҚЭИ Ички назорат ва маниторинг бўлим бошлиғи Абдурахмонов Абдурахим, институт Касаба уюшма раиси Турғун Дадамуҳамедов, институт ЙҚМ ва АТЭ факультет декан ўринбосари Музаффар Алимов, институт АЙ ва СИ факультет декан ўринбосари Ашуров Ортиқ Фозилжонович, институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Девонхона мудираси Нигманова Малика, Ота-оналар кенгаши раиси Сотволдиев Бахромжон, Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилот етакчиси Қурбонов Бекзод Толиб ўғли киритилди. Кенгаш Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳузуридаги маслаҳат органи сифатида жамоатчилик асосида фаолият юритади.

   Шундан сўнг Кенгаш раиси Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси раис ўринбосари, бош мухандис Чориев Обид Чориевич сўзга чиқиб, Кенгашнинг асосий вазифаси ҳамда аъзоларининг иш тақсимоти белгилаб олиб, уларни бажаришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларини таъкидлаб ўтди. Йиғилиш давомида энг асосий масалалардан 2018-2019 ўқув йили учун профессор-ўқитувчилар таркибига ишга қабул қилинаётган 12 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлар уюштирилди, суҳбат натижаларига кўра тавсиялар берилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 161
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.