• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
МУЗЕЙ – МАЪРИФАТ МАСКАНИ

МУЗЕЙ – МАЪРИФАТ МАСКАНИ

 

 

   Музейлар ўзида маълум бир давр тарихи ва маълум бир экспонат ҳақида аниқ маълумот беришга мўлжалланган табаррук ҳамда моддий маданият намунларини тўплайдиган, илмий ўрганадиган, келгуси авлод учун сақлайдиган даргоҳдир. Музейлар - ёш авлодни Ватанга бўлган муҳаббатини оширишда, баркамол авлодни тарбиялашда, давлат ва халқ тарихи, маданияти, ўзига хос анъана ва урф-одатларини ўргатишда музейларнинг аҳамияти ва ўрни беқиёс. Республикамизда фаолият юритаётган 1200 дан ортиқ турли йўналишдаги катта-кичик музейлар ичида Ўзбекистон Давлат санъат музейининг турфа хил жамланмаси асосан Ўзбекистон санъати асарларидан ташкил топганлиги билан ажралиб туради. Музей экспозициясида Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлардаги бебаҳо экспозициялар намойиш қилинган.

МУЗЕЙ – МАЪРИФАТ МАСКАНИ 

 

    Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 2йиллиги муносабати билан талаба-ёшларни бой маданий меросимиз ҳамда юртимиз тарихига оид маълумотлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлари ҳамда 1-курс талабалари Ўзбекистон Давлат санъат музейига ташриф буюришди. Ташриф давомида талабалар давлат ва халқ тарихи, маданияти, ўзига хос анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этган музей экспонатлари билан яқиндан танишишди ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, машҳур археолог Аҳмадали Асқаров билан илмий давра суҳбати ташкил этилди.

 Ташкил қилинган ташрифдан талаба-ёшлар жуда катта маънавий озуқа олишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 105
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.