• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ва ягонамсан, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида "Мустақиллик дарси” ўтказилди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ва ягонамсан, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида "Мустақиллик дарси” ўтказилди

    Мустақиллик-бу ҳуқуқ демакдир. Мустақиллик туфайли биз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

Копия 1

   Истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз. Айни кунларда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан барча олий таълим муассасалари сингари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари институтнинг барча 1-курс бакалавриат босқичи талабалари учун Мустақиллик дарслари ўтказилди.

     Ушбу дарслар давомида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сон қарори, "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоянинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурида белгиланган устивор вазифалар юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқи ҳақида талабаларга тушунчалар берилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ва ягонамсан, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида "Мустақиллик дарси” ўтказилди 

 

    "Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Д.Расилов, Р.Умаровалар ўз маърузаларида мустақиллик берган неъматлар хусусида сўз юритиб, айни истиқлол туфайли ўзлигимизни англаганимиз, озод халқ, мустақил давлат сифатида бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилганлиги, юртимиздаги озодлик боис Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг назарига тушганлиги, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму-шижоати билан Ўзбекистоннинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилиб бораётгани ҳақида тўҳталиб, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган беқиёс имкониятлар негизида мамлакат таянчи, юрт қаноти бўлган навқирон авлодга эътибор келажакка қўйилган мустаҳкам пойдеворлиги бўлиб, эртанги кунимиз - эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этишимизни унутмаслик кераклигини ва бу йўлда иродаси кучли, иймони мустаҳкам ёшлар ташқи таъсирларга осонликча берилмасдан, доимо мустақилликни асраб авайлаш, огоҳ бўлиш, илм эгаллаб жамиятга муносиб ҳисса қўшиб яшашга яна бир карра даъват этиб ўтишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ва ягонамсан, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида "Мустақиллик дарси” ўтказилди   Шу ўринда ҳар бир талабадан бўлғуси мутахассислардан "Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан биргаликда қурамиз” ғояси остида аниқ мақсадли ҳаракатлар қилиш, четдан бировнинг ёрдамини кутиш ёки тайёр яратиб беришини излашнинг маъносиз эканлиги ҳақида мисоллар келтириб, жамият ривожи учун ҳар бир шахс қайсидир маънода ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигига тўҳталиб, юртбошимиз таъбири билан айтганда "Ёшларимизнинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, иродасини бақувват қилиш, уларни ўз мустақил фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, мен ўзбек фарзандиман, деб ғурур ва ифтихор билан яшашига эришиш керак ” деган мақсадни дилга ва тилга туйиб, авлодларга муносиб из қолдириш хусусида сўз юритишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 96
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.