• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГНИ ҚЎШ!” шиори остида жорий йилнинг 18 август куни ташкил қилинган ҳашар ҳақида МАЪЛУМОТ

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "ЮРТ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГНИ ҚЎШ!” шиори остида жорий йилнинг 18 август куни ташкил қилинган ҳашар ҳақида
МАЪЛУМОТ

    Ҳашар-халқимизнинг минг йилликларга бориб тақалувчи қадимий қадриятларидан бири ҳисобланиб, ҳали-ҳанузгача бу анъана улуғланиб келинмоқда.

Ушбу қадриятнинг энг эътиборли жиҳати шундаки, ҳашар меҳнат жамоаларидаги ҳамжиҳатликни, бирдамликни янада кучайтирибгина қолмай, ёшларимизни табиатга бефарқ бўлмаслик, атроф-муҳитни озода тутишга ундаш ва энг асосийси уларни халқимизнинг азалий қадриятларидан саналган "Ҳашар” тадбирига бўлган муҳаббатини уйғотишга хизмат қилади.

   Шу маънода, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган "2018 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги, 18-19 август кунлари умумхалқ ҳашарини ташкил этиш ҳамда Қурбон ҳайитини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га биноан, барча олий таълим муассасалари сингари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлари ҳам Қурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш ва Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллик айёмига қизғин тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг18-19 август кунлари эълон қилинган умумхалқ хашарида "Юрт ободлигига ўз ҳиссангни қўш!” шиори остида уюшқоқлик билан иштирок этишди.

   Институт доирасида ҳашарни ташкил қилиш борасида олдиндан махсус тайёргарлик кўрилди, ҳашар учун зарур бўладиган иш қуроллари жамланди, турли гул кўчатлари тайёрланди ва белгиланган режа асосида институт худуди кафедраларга тақсимлаб, вазифалар белгилаб берилди.

   Жорий йилнинг 18 август куни эрта тонгдан ташкил қилинган ҳашар давомида институт худудида 120 нафардан профессор-ўқитувчи ва ходимлар ва институтнинг 5 ва 8-сонли ТТЖда 30 нафардан ортиқ талаба-ёшлар ҳамда Бектемир туманидаги "Қуёшча нури” номли маданият ва истироҳат боғида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва 50 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокида худудлар бегона ўтлардан, дарахтларнинг ортиқча шох-шаббаларидан тозаланди, йўлак четлари(бардёр) ҳамда дарахтлар оқланди, ерлар юмшатилиб янгидан гул қўчатлари ўтказилди.

   Институт жамоасининг умумхалқ хашаридаги иштироки жорий йилнинг 19 август куни давом эттирилади, барчани бирдамликка ва умумхалқ хашарида фаол иштирок этишга чақириб қоламиз!

 

 

"Маънавият ва маърифат” ва

иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГНИ ҚЎШ!” шиори остида жорий йилнинг 18 август куни ташкил қилинган ҳашар ҳақида МАЪЛУМОТ

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГНИ ҚЎШ!” шиори остида жорий йилнинг 18 август куни ташкил қилинган ҳашар ҳақида МАЪЛУМОТ

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГНИ ҚЎШ!” шиори остида жорий йилнинг 18 август куни ташкил қилинган ҳашар ҳақида МАЪЛУМОТ Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГНИ ҚЎШ!” шиори остида жорий йилнинг 18 август куни ташкил қилинган ҳашар ҳақида МАЪЛУМОТ
 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГНИ ҚЎШ!” шиори остида жорий йилнинг 18 август куни ташкил қилинган ҳашар ҳақида МАЪЛУМОТ

 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 159
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.