• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

    Пойтахтимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида "Замонавий автоматлашган геотехник комплекс жиҳозлар” мавзусида жорий йилнинг 26-27 июль кунлари "ГЕОТЕК илмий ишлаб чиқариш корхонаси” (Россия) билан ҳамкорликда "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти – "O‘zGASHKLITI” Давлат унитар корхонаси томонидан илмий семинарташкил этилди.

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ 

 

   Семинарда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири т.ф.б.ф.д. (PhD) Р.Худайкулов ва т.ф.н. доц. Б.Салимова ҳамда соҳа мутахассислари ва илмий текшириш институти вакиллари иштирок этишди.

    Илмий семинарда т.ф.н. Идрисов Илья Хамитович ҳамда менеджер Федоров Александр Валерьевичлар томонидан тоғ жинслари ва грунтларни механик кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланиш учун янги замонавий универсал автоматлашган тадқиқот комплекси "АСИС” дастури доирасида тақдимоти бўлиб ўтди.

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ 

 

    Тақдимотда Ўзбекистонинг тоғли худудларида автомобиль йўлларини қуришда қисқа муддат ичида автоматлашган "АСИС” геотехник комплекси ёрдамида грунтларни: эластиклик модули, боғланиш кучи, ички ишқаланиш бурчаги, кўпчиши, оқувчанлик чегараси, музлашини ва зичлигини аниқлашда геотехник тадқиқотлар ўтказиш учун замонавий автоматлашган унверсал лаборатория комплекс жихозлари ҳақида маълумотлар берилди.

    Мана шундай илмий семинарлар давомида олинган билим ва кўникмалар мамлакатимизнинг автомобиль йўллари соҳасида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш борасида инновацион лойиҳаларни яратилишига замин яратиб беради.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 365
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar