• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 30 июль куни Миробод тумани хокимлиги томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди.
  • Avtor: admin
  • 1-08-2018, 13:33
  • Toifalar: ---

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 30 июль куни Миробод тумани хокимлиги томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

 

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 30 июль куни Миробод тумани хокимлиги томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

   Тадбирда Тошкент шахар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Максумов, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Ахмедов, Миробод туман ҳокими Ш.Пўлатов, Миробод туман прокурори А.Ахунов, Миробод туман ИИБ бошлиғи М.Миралимов, Миробод туман ДСИ бошлиғи М.Аҳмаджонов, туман хокимлиги вакиллари, Миробод тумани МФЙ раислари ва фуқаролар, туманнинг турли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 30 июль куни Миробод тумани хокимлиги томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди. 

 

   Асосий масала сифатида маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назоратини ошириш ҳамда Миробод туманида мавжуд кўп қаватли уй-жой фонди, коммунал соҳа ҳамда ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлилига кенг урғу берилди.

   Тадбир қатнашчиларининг билдирган таклифлари, саволлари атрофлича ўрганиб чиқилди, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ҳокимликнинг ахбороти тингланди, мутасадди раҳбарларга камчиликларни ҳал этиш йўллари ва муддатлари белгилаб берилди.

   Кун тартибидаги масалалар юзасидан МФЙ раисларининг жойларда қайд этилган ҳолатлар ва уларни юзага келтирган вазиятларни ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати тизимини жорий этиш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида билдирган таклифларидан келиб чиқиб, объектларни қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш ва тасдиқлаш жараёнини қайта қўриб чиқиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 362
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar