• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ОҚ ЙЎЛ СИЗГА БИТИРУВЧИ
  • Avtor: admin
  • 19-07-2018, 17:16
  • Toifalar: ---

ОK ЙYЛ СИЗГА БИТИРУВЧИ"ОҚ ЙЎЛ СИЗГА БИТИРУВЧИ”

 

   Ўзбекистонда автомобил ва йўл соҳалари учун замон талаблари даражасида юқори малака ва илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ўзбекистонда автомобил транспорти, йўл корхоналари ва автомобилсозлик заводлари учун бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган етакчи олий ўқув юртидир. Институтда талаба-ёшларнинг пухта билим олиб автотранспорт ва йўл хўжалиги соҳасида мутахассис бўлиб етишишлари учун барча қулайликлар яратилган.

   Айни вақтда таълим даргоҳида Автомобил транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси ва Автомобиль йўллари ва сунъий иншоатлар факультетларида ҳамда Магистратура бўлимида малакали кадрлар тайёрлаб келинмоқда. 2017/2018 ўқув йилида институтни 513 нафар бакалавр ҳамда магистратура босқичида 32 нафар талаба-ёшлар тамомлаб, катта ҳаётга йўл олдилар.

 

 

   Жорий йилнинг 2 июль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 2017/2018 ўқув йили давомида битирувчи талабаларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда турли компания ва ташкилотлар вакиллари, фахрий меҳмонлар, битирувчи ёшларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

   Тантанали маросимда сўзга чиққан институт ректори А.Рисқулов битирувчи талабаларни институтни тамомлаганлари билан табриклаб, уларнинг ўқув жараёнида малакали устоз-мураббийлардан олган билимларини янада оширишлари, бор куч ва маҳоратларини мамлакатимизни янада ривожлантиришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, доимо ўз устида ишлаб, эгаллаган соҳаларининг фидоийлари бўлишларига тилак билдирди ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.

   Маросим давомида сўзга чиққанлар ўз мутахассислиги бўйича бакалавр ва магистр даражасига етиб, тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини бошлайдиган қувончи чексиз ёшларнинг ишларига омад, соғик-саломатлик, ўз касбининг жонкуярлари бўлишларига тилак билдиришди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 371
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar