• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди

 

   Инсон ҳаётида хиёнат қилиб бўлмайдиган мутлақ дахлсиз тушунчалар бор: Ватан, она, ғурур, дўстлик, муҳаббат… Ҳарбий қасамёд эр йигит ҳаётида бир бора содир бўладиган ва умрбод барқарор қоладиган ниҳоятда муҳим ҳодиса экани билан характерланиб, мазкур саноқда фахр билан тилга олинади.

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг 2018 йил 6 июндаги 93-т-сонли буйруғи талабларига ва белгиланган турдаги назоратларни яхши топширган институт ҳарбий кафедраси талабаларининг ўқув йиғини режасига асосан жорий йилнинг 1 июль куни Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда институт профессор-ўқитувчилари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди 

 

   Маросимда сўзга чиққан институт ректори А.Рисқулов ўз сўзида Ҳарбий қасамёд Ватан тинчлиги йўлида жонини беришга тайёр ҳар бир ўғлоннинг умр дастурул­амалидир. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кириш ҳам ифтихор, ҳам юксак масъулиятли эканлиги билан бирга, мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз тинчлиги учун муносиб хизмат қилишда Ҳарбий қасамёд кўзгу бўлишига ишонч билдириб, миллий армиямиз сафига кирган ўғлонлар зиммасидаги масъулият, нақадар, улуғвор эканини эътироф этиб, самимий муборакбод этди. Уларга Ватан ҳимоясидек шарафли иш йўлида собитқадамлик тилади.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди 

 

 

  Маросимда ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги, саф тайёргарлиги ва жанговар тайёргарликка доир кўргазмали чиқишлар, саҳналаштирилган жанговар машқлар намойиши йиғилганлар кўз ўнгида армиямиз куч-қудратининг юксак даражада эканини кўрсатиб берди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 375
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.