Счетчики
Было проведено совещание по вопросам сотрудничества между кафедрой

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ва "Йўл лойиҳа экспертиза” УК ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли ва 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иктисодиёт соҳалари ва тармокларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли ҳамда 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775 сонли Қарорларида белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 3 июнь куни институтнинг "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ва "Йўл лойиҳа экспертиза” УК ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

"Йўл лойиҳа экспертиза” УК ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди  

   "Йўл лойиҳа экспертиза” УК директори Б. Қосимходжаев сўзга чиқиб, бугунги кундаги долзарб масалалардан бири бўлган таълим ва ишлаб чиқариш корхонаси ўртасидаги интеграцияни янада ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалалари ҳақида тўхталиб, ҳозирда соҳа мутахассисларини республика йўлларини холатини ўрганиш бўйича олиб борилаётган тадқиқот ишлари, янги хориждан келтирилган замонавий лаборатория асбоблари билан жиҳозланган ГАЗель автомобили ёрдамида автомобиль йўлларини лойиҳа олди диагностикасини бажаришаётганини билдириб, корхона таркибида талабаларни лаборатория, амалий ва маъруза дарсларини ўтиш учун жиҳозланган хоналар янги 2018-2019 ўқув йилига тайёр эканлигини ҳамда янги "Ўқув маркази” фаолияти иш бошлаганини маълум қилди. Бўлим бошлиғи А.Артиков ўз сўзида корхонада магистрлар ва илмий изланувчилар учун соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда илмий изланишлар олиб бориш учун барча шароитлар мавжудлиги ва ушбу йўналиш бўйича биргаликда ишлашни таклиф қилди.

    Кафедра мудири Б.Салимова сўзга чиқиб, "Йўл лойиҳа экспертиза” УК билан кафедра профессор-ўқитувчилари, магистрлар ҳамда иқтидорли талабалар билан соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтиб ўтди.

"Йўл лойиҳа экспертиза” УК ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди  

   Янги 2018-2019 ўқув йилидан йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида кафедранинг профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилар, магистрантлар ва иқтидорли талаблар ўз илмий тадқиқот ишларини бевосита корхонанинг ўзида бажаришлари мукин бўлади. Бу эса ўз навбатида ёш мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан яхшилаш ҳамда тизимдаги корхоналар ва ташкилотларда талабалар амалиётларини ўтказиш, илмий ишларини ҳамкорликда бажариш, шунингдек, олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашишлари учун имкониятлар яратади.

Подробнее
  • Просмлтрена: 48

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.

    Til, Язык, Language


Новости