• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида “30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида "30 июнь – "Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

     Бугунги кунда мамлакатимизда иқтидорли ёшларимиз кўпчиликни ташкил этади. Ана шундай иқтидор эгаларини эътироф этиш, ёшларнинг қалбида шу юртга нисбатан дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ташаббускор ва истеъдодли ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишига имкон яратиш мақсадида "30 июнь-" Ёшлар куни” муносабати билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

   Тадбирда институт "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов сўзга чиқиб, барча талаба-ёшларни байрам билан табриклади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь "Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.Байрам табригида берилган қуйидаги жумлаларга алоҳида тўхталиб,Қадрли ўғил-қизларим!

Бугунги байрам кунида барчамизнинг умид ва ишончимиз бўлган сиз, азиз ёшларнинг эришган ютуқларингиз билан бирга янги вазифалар, ечимини кутиб турган камчилик ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақида сўз юритишимиз табиийдир.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида “30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди 

     Бу ҳақда гапирганда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг навқирон йигит-қизларни иш билан таъминлаш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, фарзандларимиз ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолиятини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаш лозим”- бу борада амалга оширишилини кутаётган масалалар ҳақида мулоҳаза юритди.

    Ш.Мирзамўминов ўз нутқида ўқув йили давомида олий таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар ва турли танловларда фаол иштирок этиб, ғолиб чиққан талабалар ва уларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома” билдириб, эсдалик совғалари тақдим қилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти фаоллари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида “30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди    Барча тадбир иштирокчиларига маданий ҳордиқ олишлари учун 30 июнь куни "Миллий” стадионда ўтказилиши режалаштирилган "Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остидаги шоу гала-консертига бепул чипталар тарқатилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 347
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.