Счетчики
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

"УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ”

   Айтиш жоизки, мустақилликдан сўнг илм, маънавият, маърифат, таълим-тарбияга катта эътибор бериб келинмоқда. Айниқса, талабаларнинг маънавий савиясини бойитиш, устозларга ва шу орқали улар қолдирган бой меросга бўлган ҳурмат-эҳтиромни ошириш нафақат давр талаби, балки ижтимоий воқеликнинг муҳим йўналишидир.

    Мазкур эзгу мақсад йўлида Ўзбекистон йўлсозларининг Устоз-шогирд учрашуви ва биринчи йўлчи олима, йўл усталари устози, Аъло Расуловна Қодирова-Эшанходжаева таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 23 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Устоз-шогирд” рукнида "Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ 

 

   Тадбирда институтда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган устоз-мураббийлар, институт профессор-ўқитувчилари, Аъло Расуловнанинг яқинлари, устоз раҳбарлик қилган илк битирувчилари ҳамда институт талаба-ёшлари иштирок этишди.

    Тадбирни институт ректори А.Рискулов кириш сўзи билан очиб, устоз-шогирд анъаналари тарих учун бой ва маънавий меросимизга айланиши ҳамда келажак авлод йўлида муҳим пойдевор бўлишини, давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли барча олий ўқув юртларда талабаларга яхши билим бериш, уларга малакали устозларни бириктириш, халқ ичида "Устоз-шогирд" анъанасини давом эттириш каби устувор вазифалар давлат сиёсати даражасида олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Тадбир давомида устознинг ҳаёт йўллари, шунингдек, фаолиятларидаги муваффақиятлари, қолдирган илмий мерослари хусусида тўхталиб, Аъло Расуловна илмий фаолиятини чуқур ўрганиш, теран маънога эга ҳаёт йўлидан ибрат олиб яшаш бугунги авлод учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги алоҳида таъкидланди.

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ 

 

    Аъло Расуловна Қодирова-Эшанходжаева гуруҳ раҳбарлигидаги илк битирувчилар устознинг тарбия ва ўгитлари билан ўз касбининг фидоийлари бўлиб етишганлари ҳамда эгаллаган касблари қанчалик масъулиятли эканлигини гапириб, бу касбни тўлиқ эгаллашлари ва моҳир билимдони бўлиб етишишлари учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.

   Тадбир давомида билдирилган ҳаётий воқеалар, тингланган маърузалар устоз ва мураббийларнинг мавзу доирасидаги фикрлари талабалар учун катта мактаб бўлиб, уларнинг бой тажрибаларини янада ортишига хизмат қилади.

Тадбир сўнгида барча иштирокчилар институт раҳбарияти томонидан ташкил қилинган ош дастурхонига таклиф қилинди.

Подробнее
  • Просмлтрена: 63

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.

    Til, Язык, Language


Новости