• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёнида тамомила шаффофликни ва адолатни таъминлаш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёнида тамомила шаффофликни ва адолатни таъминлаш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги "2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги ПҚ-3769-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775 Қарорларига мувофиқ Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида қабул жараёнини ташкил этишда тамомила шаффофликни ва адолатни таъминлаш мақсадида институтда тузилган қабул комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида жорий йилнинг 14 июнь куни соат 1300 да "Коррупциясиз таълим” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

   Тадбирни институт ректори А.Рискулов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан гапириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги "2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги ПҚ-3769-сонли Қарор мазмун-моҳиятига тўҳталиб ўтди.

2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёнида тамомила шаффофликни ва адолатни таъминлаш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди 

 

   Айни кунларда институтда 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни бошланиши ва мазкур жараёнда қабул комиссияси ишчи гуруҳи ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашишлари зарурлиги, қабул жараёнини ташкил этишда адолатлиликка асосланиб иш кўриш ҳамда коррупцион ҳолатларни содир этилишини олдини олиш ҳамда коррупциянинг давлат ва жамият тараққиётига улкан тахдид эканлиги, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндириши, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатиши, коррупция муаммосига қарши курашишда хуқуқий саводхонлик, одамларни ҳалол меҳнат қилишга ундаш, талаба-ёшларда ўз билими, куч ғайрати ва ижодий қобилияти билан юксак марраларга эришиш хиссисини тарбиялаш, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик маданиятини шакллантиришнинг ахамияти жуда катта эканлиги тўғрисида тўҳталиб ўтди.

   Қабул жараёнида ишчи гуруҳи олдидаги белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан гапириб, айни кунда бу боради институт доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, келтириб чиқарган шароитлари ва сабабларини бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун муқаррар жазолаш тамойилини тадбиқ этиб, бирор бир шахс томонидан уни коррупцион ҳуқуқбузарликни содир этишга даъват қилиш ҳолати кузатилганда яширмасдан адолатли ёндошиб таъмагирлик, фирибгарлик, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, пора эвазига оғдириб олиш, қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиши ҳолатларига йўл қўймаслик таъкидлаб ўтди.

   Таҳлилий ва танқидий руҳда ташкил қилинган тадбир келгуси фаолият учун тўғри қарорлар қабул қилишга, хуқуқий билимларни оширишга, институт талаба-ёшларининг иқтидор ва истеъдодларини намоён қилиши, ҳақиқий билимларни юзага чиқишига асос бўлиб хизмат қилади.

2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёнида тамомила шаффофликни ва адолатни таъминлаш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

 

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 784
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.