• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАР” танлови ташкил этилди

"ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАР”
танлови ташкил этилди

 

   2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурида белгиланган устивор вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Инновацион ғоялар ва лойиҳалар” танлови "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуататция қилиш” кафедраси ташаббуси билан ташкил этилди.

“ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАР” танлови ташкил этилди 

 

   Танловда институт профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари ўзларининг ҳар хил инновацион ғоялари, ишланмалари, хусусан бугунги кунда пойтахтимиз автомобиль йўлларидаги муаммолар, шахар кўчаларидаги тирбандликлар, йўлларнинг дизайн ва ландшафти бўйича кўча ва йўллардаги муаммолар ва уларни ечими тўғрисидаги инновацион ғоя ва фикрлари билан фаол иштирок этишди.

“ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАР” танлови ташкил этилди 

 

    Танлов давомида профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар томонидан тайёрланган 30 дан ортиқ ишланмалар ўрганиб чиқилиб, "Энг яхши ғоя”, "Энг яхши макет”, "Энг яхши слайд” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Танлов доирасида шахар кўчалари ва йўлларидаги муаммолар ва уларни ечими тўғрисидаги фикр ва ғояларини бартараф этишда мукаммал ишланган ғоялар ва ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш учун юқори ташкилотларга таклифлар киритиш белгилаб қўйилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 519
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar