• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish

Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида автомобиль йўлларини қуриш борасида амалий ҳамкорлик ҳамда автомобиль йўллари қурилиши ва шаҳар йўл –транспорт инфраструктурасини ривожлантириш дастури бўйича малака алмашиш

   Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 24-апрелдаги 08/17821-cонли хатига ва "Йўл харитаси” га мувофиқ, 2018 -2019 йилларда Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида автомобиль йўлларини қуриш борасида амалий ҳамкорлик ҳамда автомобиль йўллари қурилиши ва шаҳар йўл –транспорт инфраструктурасини ривожлантириш бўйича малака алмашиш мақсадида жорий йилнинг 22-29 май кунлари Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари О.Ч.Адилов, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов ва бир қанча соҳа мутахассислари Япониянинг етакчи йўл қурилиш ташкилотлари ўртасида ва дунёда нуфузли ўринлардан бирини эгаллайдиган Нагоя университетига малака ошириш ташрифи амалга оширилди.

Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish

 

 

   Хизмат сафари малака алмашиш дастури доирасида "Sakai Heavy Industries” ишлаб чиқариш марказига ташриф билан бошланди. Ушбу компаниянинг 100 йиллик тарихи ва фаолияти тўғрисида Жаноб Хотиш Фужитанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида компаниянинг ишлаб чиқарадиган йўл қурилиш техникалари, уларни лойиҳалаш ва қурилиш жараёнида техникаларни ишлатиш бўйича маълумотлар берди.

Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish

 

 

   Хизмат сафари дастури бўйича делегация раҳбари О.Ч.Адилов ва Р.Р.Худойназаровлар Япониянинг "Ер, инфраструктура, транспорт ва туризм” вазирлигига ташриф буюриб, Южи Судо, Казуко Ишигаки, Тадаши Окадалар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида фикрлар алмашилди.

Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish

 

 

   Ташриф давомида делегация иштирокчилари "Shimizu Corporation” компаниясида бўлиб, компания бош мутахассиси Такаши Ивата томонидан компания ҳақидаги маълумотлар билан тақдимот орқали танишишди.

Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish

 

 

 

 

Хизмат сафари дастури бўйича куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Токио шаҳар хокимиятига ташриф буюриб, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича мавжуд тажрибалар билан танишиш чоғида делегация аъзоларини иссиқ ҳарорат таъсирида асфальтбетон қопламанинг қизиб кетишининг олдини олиш учун ишлатилаётган қўшилманинг самарадорлиги қизиқтирди.

   Токио шаҳар ҳокимияти билан автомобиль йўллари қурилиши ва шаҳар йўл-транспорт инфраструктурасини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида фикрлар алмашилди.

Ташриф давомида Нагоя шаҳридаги автомобиль йўллари соҳасидаги қўлланилаётган технологиялар билан биргаликда мавжуд муаммолар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish

 

 

   Нагоя университетига ташриф доирасида Университетнинг президенти проф. Maтсио Сeличи, илмий тадқиқотлар бўйича вице президент проф. Taкaхaши Maсaхиде, халқаро алоқалар бўйича вице президент проф. Вaтaнaбe Ёшихито, жамият келажаги учун инновациялар институти директор ўринбосари проф. Moрикава Taкaюли, таълим ва халқаро алоқалар бўлими директори Oнo Юкитсугилар билан давра сухбатлари ташкил этилди.

   Учрашувда Университетнинг президенти проф. Maтсиo Сeличи делегация аъзоларини ташриф билан самимий қутлаб, Нагоя Университети билан Ўзбекистоннинг олий таълим муассалари ўртасидаги таълим, илмий тадқиқот ишлари соҳасидаги ҳамкорлиги кундан кунга ривожланиб бораётганини таъкидлаб, бугунги кунда Ўзбекистондан иқтидорли ёшлар таълим олаётганлигини қайд этди. Бундан ташқари, ТАЙЛҚЭИ томонидан билдирилган таклифлар асосида ҳамкорлик ишлари йўналишлари белгиланаётганлиги, илмий алоқаларни ривожлантиришда халқаро грантлар доирасида тадқиқотлар олиб бориш режалаштирилаётганлиги ва ёшларнинг магистратура ва докторантура босқичларида таълим олишлари ҳамда етакчи профессорларининг йўл-транспорт инфраструктурасини ривожлантиришбўйича маърузаларини ҳамкорлик шартномалари асосида ташкил этиш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish

   Нагоя Университети жамият келажаги учун инновациялар институти директор ўринбосари проф. Moрикава Taкаюки сўзга чиқиб, автомобиль йўллари, кўприклар, йўлўтказгичлар, тоннеллар, йўл қурилиш машиналари ва транспорт соҳаси бўйича бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари бўйича маълумотлар берди. Асосан тадқиқотлар етакчи компаниялар билан ҳамкорликда олиб борилиб, улардаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилишини таъкидлади.

   Шу ўринда ТАЙЛҚЭИ ректори проф. А.Рискулов сўзга чиқиб, институт талабаларининг Нагоя Университетида магистратура ва докторантура босқичларида грант ва контракт асосида таълим олишлари ва илмий алоқаларни ривожлантиришда халқаро грантлар доирасида тадқиқотлар олиб бориш режалаштирилаётганлиги ҳамда етакчи профессорларнинг йўл-транспорт инфраструктурасини ривожлантириш бўйича маърузаларини ташкил этиш бўйича ишлари олиб борилаётганини билдирди. Бундан ташқари хамкорлик ишлари яхши самара беришига умид билдириб, халқаро алоқалар бўлими билан 2019 йил январдан 2 та ТАЙЛҚЭИ битирувчисини Нагоя университетида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва PhD диссертацияларини ёқлаш бўйича дастлабки келишув қилинганини таъкидлади.

ТАЙЛҚЭИ билан Нагоя университети ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди. Япон олимлари бажонидил Ўзбекистонга келиб, йўл қурилиши ва унинг эксплуатацияси, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар, йўл қурилиш материаллари бўйича тўпланган тажрибалари асосида маъруза, семенар машғулотларини ўтказишга тайёрлигини билдиришди.

    Ташриф доирасида жорий йил 26 май куни Канакава шахрига ташриф буюрилди. Ушбу шаҳарда сув остида қурилган автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлари билан яқиндан танишилди.

Япония давлатига хизмат сафари жорий йилнинг 28 май куни "Ер, инфраструктура, транспорт ва туризм” вазирлигида ётиқ йўл чизиқларини чизишда ишлатиладиган термопластик йўл чизиқларни чизадиган техникаларни ишлаб чиқарувчи "ATOMIX” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида компания томонидан ишлаб чиқилаётган термопластик материаллар ва уни қўллашда ишлатиладиган техникалар ҳамда уларнинг сифати тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Ўзбекистоннинг кескин континентал қуруқ иссиқ иқлим шароитида йўл чизиқларининг сифатини узоқ муддатга сақлаб қолиш юзасидан ҳамкорликда тажрибалар ўтказилиши зарурлигини таъкидлаб ўтилди. Қўмитанинг Бош муҳандиси томонидан Ўзбекистонда автомобиль йўллари соҳасида ишлатилиши учун термопластик ишлаб чиқарувчи заводни ҳамкорликда қуриш юзасидан хорижий компания вакилларига таклифлар киритилди.

Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish 

 

    Хулоса қилиб айтганда, ушбу малака алмашишжараёнида тўпланган маълумотлар, олинган билимлар келажакда Республикамиз автомобиль йўллари соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда, соҳа мутахассисларини малакасини оширишда шунингдек, соҳага доир ўқув‑услубий мажмуалар, маъруза дарслари учун ўқув материаллари тайёрлашга хизмат қилади деган умиддамиз.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 381
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar