• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Автомобиль йўллари ва транспорти комплексида инновацион ғояларни амалга оширишда ёш мутахассисларнинг ўрни

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти (ТАЙЛҚЭИ) магистратура бўлими томонидан ўтказилган "Автомобиль йўллари ва транспорти комплексида инновацион ғояларни амалга оширишда ёш мутахассисларнинг ўрни” номли "2018-фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш”йилига бағишланган иқтидорли ёшларнинг илмий-техник анжумани ҳақида

    Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Автомобиль йўллари ва транспорти комплексида инновацион ғояларни амалга оширишда ёш мутахасисларнинг ўрни” мавзусида иқтидорли ёшларнинг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

    Анжуманнинг ишчи қўмитасига ТАЙЛҚЭИ, ЎзР ПҲДБА, ИИВ Академияси, ТДТУ, ва ТТЙМИ каби олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторант ва илмий ҳодимлари, магистрантлари ва талабалари (бакалавр) томонидан ёзилган 152 та илмий мақола қабул қилинди.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад магистрантлар ва иқтидорли ёшларни транспорт-йўл комплекси соҳасидаги замонавий ютуқлар билан таништириш, уларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш ва турдош институт ёшлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш иборат.

    Ушбу анжуман 4 йўналишдаги секциялар асосида ташкил этилди ва ўтказилди :

   1.Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясида инновацион ғоялар.

   2.Транспорт соҳасини ривожлантиришнинг замонавий истиқболлари.

   3.Транспорт логистикасини инновацион ғоялар асосида такомиллаштириш.

   4.Таълим жараёнида инновацион педагогик технологиялардан фойдаланишнинг истиқболлари.

   Мазкур секцияларда ўзининг турли мавзулардаги илмий мақолалари билан 150дан ортиқ иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Автомобиль йўллари ва транспорти комплексида инновацион ғояларни амалга оширишда ёш мутахассисларнинг ўрни 

 

   Илмий-техник анжуманнинг очилишида институт ректори А.Рискулов сўзга чиқиб, институтнинг иқтидорли талаба-ёшлари ва уларнинг истеъдод йўналишлари бўйича маълумотлар базасини янгилаш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни маънавий-маърифий тадбирларга кенг жалб қилиш, ўқув-ижодий, касбий ва тарбиявий тайёргарлигининг қўшимча йўналишларини белгилаш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳақида сўз юритди.  Икки кун давом этган анжуманда барча иштирокчиларнинг ўзбек, рус ва инглиз тилида ёзилган мақолалари тингланди ва юқори савияли, чуқур мазмунга бой, илмий асосланган мақолалар тўпламда чоп этиш учун тавсия этилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 369
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar