• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
КИМЁНИНГ АВТОМОБИЛСОЗЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ
  • Avtor: admin
  • 21-05-2018, 17:43
  • Toifalar: ---

 КИМЁНИНГ АВТОМОБИЛСОЗЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ

 

   Жорий йилнинг 25 май куни институтнинг 1-босқич талабалари ўртасида кимё фанидан "Кимёнинг автомобилсозликда тутган ўрни” мавзусида викторина ўтказилди.

   Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг кимё фанини ўрганишга бўлган қизиқишини ва билим самадорлигини янада ошириш, танлаган касбига садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш, юқори малакали, давлат ва миллат равнақи йўлида хизмат қилувчи фидойи ёш кадрлар салоҳиятини юксалтиришдан иборатдир.

 

КИМЁНИНГ АВТОМОБИЛСОЗЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ 

   Викторинада "Кимёгарлар” ва "Автомобилчилар” жамоалари ўзаро 6 та қуйидаги шартлар асосида билимларини синашди:

 

1. Гуруҳларнинг илк чиқишлари, махсус тайёрланган презинтация намойиши;

2. Гуруҳлар беллашуви;

3. Сардорлар беллашуви;

4. Видео савол;

5. Қора қути;

6. Эркин мавзу;

   Тадбир якунида "Кимёгарлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, "Табиий фанлар” кафедраси томонидан тайёрланган эсдалик совғалар ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.

КИМЁНИНГ АВТОМОБИЛСОЗЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 277
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.