• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
КИТОБ БАЙРАМИ

КИТОБ БАЙРАМИ

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтинг 200 нафардан ортиқ талаба-ёшлари жорий йилнинг 24-25 май кунлари "Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган Республика "Китоб байрами” тадбирларида фаол иштирок этишди.

КИТОБ БАЙРАМИ 

 

 

   Китоб байрамидан кўзланган асосий мақсад – бу китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг ёрқин хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва халқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини ошириш, ёш авлодни интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада юксалтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишдир.

КИТОБ БАЙРАМИ 

 

Икки кун давомида Тошкент шахрининг Сайилгоҳ кўчасида бўлиб ўтган Республика "Китоб байрами” тадбирларида институт талаба-ёшлари мушоиралар, адабий учрашувлар, шахмат ва шашка мусобақалари ҳамда "Энг яхши китобхон” викторинасида фаол иштирок этишди.

КИТОБ БАЙРАМИ

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 348
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.