• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
РЕКТОР ВА ЁШЛАР
  • Avtor: admin
  • 21-05-2018, 17:43
  • Toifalar: ---

"РЕКТОР ВА ЁШЛАР”

    Талабалар ўртасида иқтидорли ёшларнинг салмоғини ошириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш ҳамда қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 18 май куни институт ректори А.Рискуловнинг барча 1-босқич талабалари билан "Очиқ мулоқот”и ташкил этилди.Жонли мулоқот давомида ўқув жараёни ва ўқув жараёнида эришилган ютуқлар ва аниқланган камчиликлар, ҳамда институт 1-курс талабаларининг давомати юзасидан сўз юритилди.Шунингдек, А.Рискулов мулоқотнинг бош мақсади, институтнинг иқтидорли талаба-ёшлари ва уларнинг истеъдод йўналишлари бўйича маълумотлар базасини янгилаш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни маънавий-маърифий тадбирларга кенг жалб қилиш, ўқув-ижодий, касбий ва тарбиявий тайёргарлигининг қўшимча йўналишларини белгилаш, шу йўналишда қўшимча таълим хизматларини жорий этиш, янги иқтидорли ва истеъдодли ёшларни кашф қилиш, хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида магистратура ва докторлик йўналишлари бўйича таълим олиш ва малака ошириш қулайликларини яратиб бериш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳақида сўзга чиқди.

РЕКТОР ВА ЁШЛАР

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 326
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.