• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
БИЛИМДОНЛАР СИНОВИ

БИЛИМДОНЛАР СИНОВИ

 

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш ва мавжуд назарий билимларини хаётга тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, соғлом рақобатни ташкил қилиш орқали талабаларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ҳамда иштиёқини тобора ривожлантириш ҳамда муносиб рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 17 май куни иқтидорли талаба-ёшлар ўртасида "ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тадбир "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

БИЛИМДОНЛАР СИНОВИ

 Тадбирда 7 та жамоа ва ҳар бир жамоада 7 нафардан иборат талаба-ёшлар иштирок этишди.

 

Бу галги билимдонлар баҳсида турли мавзу ва мазмундаги мантиқий ва илмий саволларга кенг урғу берилди.

Тадбир натижасига кўра 3-ўринни "Интеллект” жамоаси, 2-ўринни "Адолат” жамоаси ва 1-ўринни "Ёш логистлар” жамоаси эгаллади.

"ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйини давомида фаоллиги билан ажралиб турган "Ёш логистлар” жамоаси аъзоси Равшанов Равшан "Энг иқтидорли талаба” номинациясини қўлга киритди.

Ўйин давомида "Энг иқтидорли талаба” номинацияси ғолиби ва ғолибликка эришган жамолар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

БИЛИМДОНЛАР СИНОВИ 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 289
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.