• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
БИР ДУР ИЛА МИНГ САДАФ

"БИР ДУР ИЛА МИНГ САДАФ”

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелда "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.

   Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, ҳудуд шукуҳли масканга айлантирилди.Адиблар хиёбонига ҳалқимизнинг севимли адиблари монументлари ўрнатилган бўлиб, ёшларимизни уларнинг ҳаёт йўллари, ижоди ва ҳалқимизга қолдирган бебаҳо асарлари билан таништириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидандир.

БИР ДУР ИЛА МИНГ САДАФ

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларининг жорий йил 17 май куни Адиблар хиёбонига ташрифи уюштирилди.

 

  Ташриф давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда "Бир дур ила минг садаф” мавзусида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиётшунос Сувон Мели билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Ушбу ташрифдан талаба-ёшлар жуда катта маънавий озуқа олишди.

БИР ДУР ИЛА МИНГ САДАФ

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 285
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar