• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида таргибот лойиҳаси ташкил этилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида тарғибот лойиҳаси ташкил этилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Қ.Қуронбоевнинг 2018 йил 5 майдаги 09-948-сонли тошириқ-хатига биноан "Ёшлар-Ўзбекистон келажаги” шиори остида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан 7-16 май кунлари ташкил этилган тарғибот лойиҳасида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси Б.Қурбанов иштирок этди.

  Тарғибот ишлари Наманган вилояти Норин туманида олиб борилиб, асосий масалар ёшлар (уюшмаган ёшлар)ни бандлигини таъминлаш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини яхшилаш, ёшлар дунёқарашини шакллантириш, соводхонлигини ошириш, маданий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш, аҳоли ва ёшларда тиббий маданиятни шакллантириш, спорт мусобақаларини ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи, психологлар фаолияти кабилар асосида туманда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишга қаратилди.

  Шунингдек, ҳар бир маҳалла кесимида кенг аҳоли вакиллари иштирокида социлогик ва тарбияси оғир, жиноят содир этишга мойиллиги юқори бўлган шахслар билан сухбатлар ташкил этилди.

  Норин туманида ижтимоий-маънавий муҳит, аҳоли, айниқса ёшларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва дунёқарашини юксалтириш орқали Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида ташкил этилган тарғибот лойиҳаси давомида 300 дан ортиқ турли муаммоларга ечим топилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида таргибот лойиҳаси ташкил этилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 338
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar