• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ректор кубоги

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида мини-футбол бўйича "Ректор кубоги” мусобақаси ташкил этилди

 

 

Ректор кубоги     Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг спорт билан муназам шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш,институтда жамоавий спорт турларини янада оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 13 май куни мини-футбол бўйича институт талаба-ёшлари ўртасида "Ректор кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди.

      Мазкур мусобақада иштирок этиш истагини билдирган 2 та факультет номидан 4 та жамоа гуруҳларга бўлиниб саралаш учрашувларини ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра ўйин давомида пешқадам бўлган Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар факультети жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Спорт мусобақаси якунида институт Маънавий-марифий ишлар бўйича проректор Б.Умаров томонидан ғолиб жамоа, яъни Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар факультети жамоаси бош соврин-институт "Ректор кубоги”ни қўлга киритди.

Ректор кубоги  

      Шунингдек жамоаларнинг энг фаол иштирокчиларига "Энг яхши дарвозабон”, "Энг яхши хужумчи” ва "Энг яхши ҳимоячи” номинациялари бўйича фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари топширилди.

Ректор кубоги

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 263
  • chob etish
Quyidagilarni tavsiya etamiz:

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.