• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Мардлик, бурч ва садоkат

"Мардлик, бурч ва садоқат”

 

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, кечаю-кундуз тинимсиз курашиб, садоқат-у, жасорати орқали ватанимиз тинчлик-осойишталиги, мустақиллигимизнинг мустаҳкамлиги, юрт фаравонлиги йўлида қилган меҳнатларини улуғлаш, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш –халқимизга хос азалий қадриятдир.

Мана шундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган яна бир хайрли тадбир жорий йилнинг 5 май куни Тошкент шаҳри Миробод тумани Бехтерова кўчаси, 109-уй, 29-хонадонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Суннат Худойбердиевнинг хонадонига қилинган ташриф давомида амалга оширилди.

Мардлик, бурч ва садоkат 

 

Ташрифни ташкил қилишда Тошкент автомобиль йўллари лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Автомобиль йўллари ва суньий иншоотлар факультети жамоаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти фаоллари иштирок этишди. Ташриф давомида фахрий Суннат Худойбердиев ўзининг тарихий хотиралари ҳақида гапириб кўзларига ёш олди, шундай дориломон кунларга етказганига яратганга шукурлар айтиб, юртимизда доимо тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларимиз тўкин-сочин бўлишини тилади.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти фаоллари томонидан фахрийнинг кўксини безаб турган орден ва медаллар ҳақида билдирилган қизиқишларига Суннат Худойбердиев маълумот бериб, Ватан учун қилган хизмати шу кунгача жавобсиз қолдирилмагани, аксинча йиллар давомида ортиғи билан баҳоланиб, эл ардоғида бўлиб келаётганини гапириб, ёшларни юрт тақдиридек шарафли ишларда хормай-толмай меҳнат қилишга чақирди.

Институт жамоаси томонидан хозирланган байрам туҳфаси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Суннат Худойбердиевга тақдим этилди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 257
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.