• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Институт талабаларининг Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташрифи

Институт талабаларининг Ўзбекистон тарихи давлат
музейига ташрифи

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сонли Қарори, ҳамда унинг 1-иловасидаги "Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институт талаба-ёшларидаВатанга бўлган муҳаббат, фаҳр ва ғурур туйғуларини янада ошириш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш ҳамда мамлакат тинчлиги ва фаравонлигига бўлган дахлдорлик хиссини кучайтириш мақсадида 2018 йил 4 май куни институт талабаларининг Ўзбекистон тарихи Давлат музейига ташрифи ташкил этилди.

Институт талабаларининг Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташрифи 

 

Ўзбекистон тарихи Давлат музейи Марказий Осиёда 120 йилдан ортиқ тарихга эга, энг улкан ва кўҳна илмий-маърифий муассаса ҳисобланади. Экспозициядан ўрин олган экспонатлар Ўзбекистоннинг Шарқ цивилизациясининг қадимий ўчоғидан бири бўлганидан дарак беради. Музейда шунингдек ўзбек халқи тарихининг муҳим босқичларини акс эттирган 300 мингдан ортиқ ноёб архив материаллар, осориатиқалар, археология, нумизматика, этнография, тасвирий санъат, ҳужжатлар ва фотонегативлар мавжуд.

Ташриф давомида талабалар ушбу экспонатлар билан яқиндан танишишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 208
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.