• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
МУЛОKОТ ва МУНОСАБАТ

"МУЛОҚОТ ва МУНОСАБАТ”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институт талаба-ёшларининг сиёсий, хуқуқий билимларини янада ошириш, иш жараёнида юзага келаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, институтда амалга оширилаётган ишларни янада юқори поғоналарга олиб чиқиш бўйича фикр ва мулохазаларни эшитиш ва бу борада тегишли вазифа ҳамдатаклифларни олиш мақсадида жорий йилнинг 3 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг институт талаба-ёшлари билан "Очиқ мулоқот” ташкил этилди.

МУЛОKОТ ва МУНОСАБАТ 

 

Ташкил этилган мулоқотда институт ректори А.Рискулов сўзга чиқиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурида белгиланган устивор вазифалар юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб, ҳар бир талаба ўз ўқишига масъулият билан ёндашишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида талабаларга институтнинг Ички тартиб қоидаларига риоя қилиш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг таълим тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари, одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари, одоб-ахлоқ борасида ман этиладиган холатлар юзасидан сўз юритди.

Бундан ташқари давлатимиз томонидан ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ва унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан институт доирасида амалга оширилган ва режалаштирилган тадбирлар хисоботига эътибор қаратилди
Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 189
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.