• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Жаxолатга kарши маърифат”

"Жаҳолатга қарши маърифат”

Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Жорий йилнинг 3 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун "Профилактика куни” муносабати билан Миробод тумани Ички ишлар органи "Одам савдоси ва терроризмга қарши кураш” бўлими тезкор вакили капитан Рамазонов Комил Авазович иштирокида"Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидатадбир ташкил этилди.

“Жаxолатга kарши маърифат” 

 

 

Тадбирда К.Рамазонов "Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маъруза қилиб, бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши кураш, ёшларнинг таълим олиши, касб эгаллаши ҳамда меҳнат қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари юзасидан тўҳталиб ўтди.

Тадбир давомида мавзуга оид видеофильм намойиши ташкил этилди.

Тадбир якунида маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Б.Умаров маърузачининг фикрларини ва видеофильмдан олинган хулосаларни умумлаштириб, институт талаба-ёшлари ўртасида "Одам савдоси - мудҳиш жиноятдир” мавзусида иншо ва рефератлар танлови ташкил этилгани ҳақида эълон қилиб, барча талабаларни танловда фаол иштирок этишга чақирди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 250
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.