• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ДЕПУТАТ ХАЛҚНИНГ ВАКИЛИ ВА ЯҚИН МАСЛАКДОШИДИР

ДЕПУТАТ ХАЛҚНИНГ ВАКИЛИ ВА ЯҚИН МАСЛАКДОШИДИР

   Жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтидаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Абдуқодиров институт профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари билан учрашиб, Юртбошимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган қонунлар, Фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, парламент фаолияти тўғрисида ўз фикрларини баён қилди.

ДЕПУТАТ ХАЛҚНИНГ ВАКИЛИ ВА ЯҚИН МАСЛАКДОШИДИР 

 

   Учрашувда А.Абдуқодиров "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ёшлар сиёсати соҳасида белгиланган устивор вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар юзасидан маъруза қиларкан, ”Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” шиорининг бош ғояси хусусида гапириб,"Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт ”деган ўзак фикрда мужассамлашган маънони англаган ҳолда, бугунги эркин ва фаровон кунларнинг қадрини, Ватанимиз, унинг истиқболи олдидаги бурчимизни чуқур англашимиз зарурлиги ҳусусида тарғибот қилди.

ДЕПУТАТ ХАЛҚНИНГ ВАКИЛИ ВА ЯҚИН МАСЛАКДОШИДИР 

 

   Учрашув қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутат билан дилдан суҳбат қурган тингловчилар бундан кейин ҳам бу каби тадбирлар тез-тез ўтказилишидан барча манфаатдор эканлигини билдиришди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Абдуқодиров институт ўқув жараёни, ўқув лабораториялари, аудиториялар, амалиёт ўташ учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, институт фаолиятига оид ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 234
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.