• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
XАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ

ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ

    Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш, институт ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 30-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 апрель куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 265-умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича раҳбар ўринбосари Д.Сабирова ва 12 нафар 9-синф ўқувчилари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида бўлиб, институт тарихи, ўқув жараёни, институтда ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

XАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ 

 

Ташриф давомида институт музейига саёҳат қилиб, институт профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари эришган ютуқларга гувоҳ бўлдилар.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 234
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.