• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Германия профессори Бодо Биедирманни ТАЙЛKЭИга ташрифи

Германия профессори Бодо Биедирманни ТАЙЛҚЭИга ташрифи

   Жорий йилнинг 5-апрель куни Германия Любек университети "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш” бўйича профессори Бодо БИДЕРМАНН ташриф буюрди. 6-апрель куни ректорат кичик махлислар залида профессор ташрифи давомида амалга ошириш белгиланган иш режалари келишиб олинди. Тадбирда проекторлар,факультет деканлар ва кафедра мудурлари иштирок этишди. Бодо Бидерманн 2017 йилда 21 кун давомида институтда маъруза ва семинарлар ўтказиб кетган.

   10-апрель куни профессорнинг биринчи тақдимоти Германия автомагистрал йўлларини қуриш ва ривожланиш этаплари тарихи мавзусида бўлиб ўтди. Мавзуни "Кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичлар” кафедраси доценти Мирзохид Миралимов инглиз тилидан ўзбек ва рус тилларига таржима қилиб борди.

13-апрель куни профессорнинг иккинчи тақдимоти Германия автомобиль йўллари норматив хужжатлар асосида лойиҳалаш асфальт ва циментабитон қопламаларидан фойдаланиш мавзусида бўлиб ўтди. Мавзуни "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси катта ўқитувчиси Абдувохид Юнусов инглиз тилидан ўзбек ва рус тилларига таржима қилиб борди.

Германия профессори Бодо Биедирманни ТАЙЛKЭИга ташрифи 

 

   16-апрель куни профессорнинг учинчи тақдимоти Германия автомобиль йўлларини кўндалан кесими ва 18-апрель куни тўртинчи тақдимоти Германия автомобиль йўлларини картада ва бўйлама кесимида лойиҳалаш пастликлар ва баландликлар мисолида мавзусида бўлиб ўтди. Мавзуни Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар факультети 413-15 гуруҳи 3-босқич талабаси Мухидов Азамат инглиз тилидан ўзбек ва рус тилларига таржима қилиб борди.

   20-апрель куни профессорнинг охирги тақдимоти Германия тажрибасига таянган холда: Автомобиль йўлларда кесишмалар ( кесишувлар ва бирлашувлар ) мавзусида бўлиб ўтди. Мавзуни "Кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичлар” кафедраси доценти Мирзохид Миралимов ингилиз тилидан ўзбек ва рустилларига таржима қилиб борди.

Германия профессори Бодо Биедирманни ТАЙЛKЭИга ташрифи 

 

   Очиқ-мулоқот рухида ўтган тадбирларда мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда магистратура талабалари иштирок этишди. Тадбирлар давомида иштирокчилар томонидан мавзулар билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачи томонидан жавоблар олишди.

  Бундан ташқари институт илмий ходим изланувчилари ва магистрантлари билан бирга лабаратория ишлари амалиётларини синов ускуналаридан фойдаланган холда ўтказиб, иштирокчилар учун етарли маълумотлар бериб борилди.

Германия профессори Бодо Биедирманни ТАЙЛKЭИга ташрифи

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 290
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.