• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Автомобиль йўлларини лойихалашда лойиха олди диагностикаси” мавзусида семинар ташкил этилди

"Автомобиль йўлларини лойиҳалашда лойиҳа олди диагностикаси”
мавзусида семинар ташкил этилди

 

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 7 апрель куни "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор – ўқитувчилари ва "Йўл лойиҳа экспертиза” УК бўлим бошлиғи техника фанлари доктори А.Халмухамедов билан ҳамкорликда "Автомобиль йўлларини лойиҳалашда лойиҳа олди диагностикаси” мавзусида семинар ташкил этилди.

“Автомобиль йўлларини лойихалашда лойиха олди диагностикаси” мавзусида семинар ташкил этилди    

  Семинарда бугунги кунда автомобиль йўлларини таъмирлаш, қопламани кучайтириш ва реконструкция қилишда автомобиль йўлларини лойиҳа олди диагностикасини қилиш, автомобиль йўллари тармоғи ҳолатини қайтадан кўриб чиқиш, йўлларни реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун аввало йўллар ҳолатини ўрганиш яъни лойиҳа олди диагностикасини ўтказиш зарурлигини, бундан ташқари автомобиль йўлларини ривожлантириш борасида республикамизда олиб борилаётган ишлар юзасидан сўз борди.   А.Халмухамедов маърузасида Тошкент вилояти ҳудудий йўлларининг диагностикаси натижалари тахлилий маълумотлари билан талабаларни таништирди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 250
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.