Счетчики
КАРЬЕРА КУНИ

КАРЬЕРА КУНИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3506-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 14 апрель куни соат 1030да "Карьера куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад кадрларга буюртма берган иш берувчи корхона, ташкилотлар билан бакалавриат ҳамда магистратура босқичлари битирувчилари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга кўмаклашишдан иборатдир.

Тадбирни институт ректори вақтинчалик вазифа бажарувчи А.Назаров очиб берди ва ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раис ўринбосари Нодир Хусанов, "Тошшаҳартрансхизмат” АЖ кадрлар бошқармаси бошлиғи Дилдора Абидова, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги кадрлар бўлими ходими, майор Ш.Халиковлар сўзга чиқиб, хозирги кунда ёш кадрларга ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтишди ҳамда талаба-ёшларга келгусидаги ишларига мувафаққиятлар тилашди.

КАРЬЕРА КУНИ

 

 

Подробнее
  • Просмлтрена: 15

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.