• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ЁШЛАР- КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ”

"ЁШЛАР- КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ”

 

 

Ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини ошириш, ижодий салоҳиятини ривожлантрииш ва қўллаб-қувватлаш, уларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш, жамиятда учрайдиган ижтимоий муаммолар ва салбий ҳолатларни саҳна кўринишлари орқали кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда уларга нисбатан ёшларнинг муносабатини шакллантириш юзасидан "Ёшлар- келажак бунёдкори” шиори остида ўтказиладиган "Ёшлар фестиваллари” доирасида олий таълим муассасалари талабалар театр студияларининг фестивали 2-саралаш босқичи жорий йилнинг 10 апрель куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ташкил этилди.

“ЁШЛАР- КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” 

Фестивалнинг 2-саралаш босқичида Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент Фармацевтика институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалар жамоалари миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари асосида саҳналаштирилган спектаклларни намойиш этдилар.

Ташкил этилган спектакл намойишларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакили, драматург Эркин Хушвақтов, Ўзбек миллий академик драма театри ҳамда "Муқумий” номидаги мусиқали драма театри актрисалари Вазира Юсупова ва Лазиза Юсупова одилона баҳолаб борди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалар театр жамоаси фестивалда ўзининг "Дабдабали тўй. Қариндошлик ришталари ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари” мавзусидаги асари билан иштирок этиб, "Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

“ЁШЛАР- КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” “ЁШЛАР- КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ”

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 242
  • chop etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar