• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Кичик бизнес субъектларини кўллаб кувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди

 

"Кичик бизнес субъектларини қўллаб қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

 

 “Кичик бизнес субъектларини кўллаб кувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди    2018 йил 4 апрель куни институтнинг "Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси томонидан "Кичик бизнес субъектларини қўллаб қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди. Семинарда "Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг "Ал Хоразмий” филиали Кредит операциялари бўлими бошлиғи Илхом Нуриллаев иштирок этди.

    Тадбирда "Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 3-курс талабалари иштирок этишди.

“Кичик бизнес субъектларини кўллаб кувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди   Маърузачи И.Нуриллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 17 - бандида банк тизимига, жумладан "Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ зиммасига вазифалар юклатилганлигини таъкидлаб ўтди.

“Кичик бизнес субъектларини кўллаб кувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди   Банк тизими олдига қўйилган асосий вазифалардан бири хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантиришда фаол иштирок этиши белгилаб берилганлигини кўрсатиб ўтилди.

   Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-4354-сонли Фармонига асосан кичик бизнес учун яратилаётган имтиёзлар ва қулайликлар тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармонлари бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

    Тадбир иштирокчилари ва талабаларни қизиқтирган саволларга банк ходими томонидан тўлақонли жавоб берилди.

"Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни

ташкил этиш” кафедраси ассистенти

Юсупходжаева Г.Б.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 343
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.