• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳияти тарғиботи

Ўзбекистон Республикасининг
«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳияти тарғиботи

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги ЎРҚ-457-сон "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-мохиятини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш бўйича ҳамкор идоралар, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқарув раиси томонидан тасдиқланган тарғибот режасининг 3, 4 ҳамда 6-бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирни Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Б.Умаров кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси масъул ходими А.Бердиев сўзга чиқиб, қонуннинг асосий вазифалари маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона асосларини белгилаш орқали қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий органлар билан бўлган муносабатларида ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатлиги, Қонун давлат хизматларини янада сифатли кўрсатишда маъмурий тўсиқ ва чекловларни бартараф этишга кенг имкониятлар яратиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳияти тарғиботиЎзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳияти тарғиботи

Тадбирдан энг асосийси ушбу тартиблар шунчаки яна бир янги ўйлаб чиқарилган шакл ва қолиплар бўлиб қолмасдан, балки фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларга янгича ёндашувни, яъни давлат органи доимо фуқарога турли маъмурий қоидалар орқали халақит қилиши эмас, балки ёрдам бериши, кўмаклашиши, хизмат қилишида акс этиши, Маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий ғояси маъмурий қарорнинг адресатига иш юзасидан унинг далил ва важларини тинглаш имконини тақдим этиш, бошқача қилиб айтганда, «тингланиш ҳуқуқи» билан таъминлаш ва шу орқали фуқаро билан мулоқот қилиш ва уни дардини тинглаш, дардига малҳам бўлиш ва унга хизмат қилишда акс этиши юзасидан хулосаларга келинди. Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ маълумотлар берилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 329
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.