• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Конституция – эркин ва фаровон хаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2018 йил 3 апрель куни Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Р6еспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 77-ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги "Конституция-эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузаси мазмун ва моҳиятини ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, аҳоли ва халқаро ҳамжамиятга етказиш бўйича "Йўл харитаси”нинг 4-банди 3-қисмида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Конституция – эркин ва фаровон хаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир Конституция – эркин ва фаровон хаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

   Тадбирда сўзга чиққан Адлия бошқармаси масъул ходими А.Бердиев ва институт катта юрис консульти М.Хасанов ўз маърузасидаКонституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг ўтган даврдаги амалиёти, шунингдек, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилётганлиги ҳақида маълумотлар берди.

Тадбир давомида маърузаларда жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш сингари маҳобатли тамойилларни амалга оширишда Конституциянинг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти кенг ёритиб берилди. Бунда, жамият тараққиёти бевосита халқ турмуш-тарзи, унинг бугуни ва истиқболи, фаровон ҳаёти ва истиқболи билан боғлиқ бўлган муҳим масалалар чуқур таҳлил этилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 406
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar