• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Узбекистон буйлаб саёхат кил!

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!

 

    Туризм индустрияси, хусусан ички туризм юртимиз иқтисодиётининг мухим тармоғи ҳисобланади. Мамлакатимизнинг ҳар бир худуди ўзига хос туристик жозибага эга. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижроси юзасидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ички туризм имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, ёшлар туризмини оммалаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси асосида иш олиб борилмоқда. Жумладан, қадим ўтмишдан сўзловчи тарихий ёдгорликларни кўриш, бой меросимизни ўрганиш талаба ёшларда миллий ўзликни англаш, анъана ва қадриятларга хурмат туйғусини шакллантирибгина қолмай, ўз ватани тарихини билишга, аждодлар меросини ўрганиш орқали шу юрт фарзанди эканлигидан фахр, ғурур туйғуларини ривожлантиради.

Узбекистон буйлаб саёхат кил!

      Институт томонидан мазкур тадбирлар учун жами 184 нафар профессор-ўқитувчи ва талабалар жалб этилиб, айнан Самарқанд, Бухоро,  Термез, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразмнинг қадимий шахарлари танлангани бежизга эмас. Негаки бу ҳудудларнинг табиатида ўзига хос мафтункорлик, шахарларида қадимийлик уфуриб туради. 

    "Буюк ипак йўли”нинг юраги бўлмиш Самарқанд шахрининг Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, Тиллақори, Шердор мадрасалари, Гўри-Амир, Шохи-Зинда, Биби-Хоним мақбараларига саёхат қилиб, Самарқанднинг янада гўзал ва мафтункор, қадим харобалар, мадраса, мақбара ва минораларни томоша қилиш орқали тарихнинг нафасини хис қилиб, маънавий озуқа олиб қайтишди.

    Бухоро шахрига бўлиб ўтган профессор-ўқитувчи ва талабаларимиз саёхати давомида Исмоил Сомоний мақбараси, юз йиллар давомида Бухоро хукмдорларининг яшаш жойи бўлган Арк қалъада бўлиб қадимий шахарнинг сирларидан воқиф бўлишди.

Узбекистон буйлаб саёхат кил!

    Хоразмга қилинган саёхат давомида талабаларимиз Оролбўйи экологик минтақаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. "Очиқ осмон остидаги музей” деб номланган қадимий шахар-Хивада жойлашган меъморий ёдгорликлар Ичан-Қалъа, Тош ховли, Дешон Қалъада бўлиб, Ўзбекистондаги энг баланд минора Ислом-Хўжа минорига чиқиб кўришди. Ичан Қалъанинг баланд деворлар билан ўралганлигини кўриб, худди хақиқий шарқ эртаклари каби шахар кўркига мафтун бўлиб, таассуротлар билан қайтишди.

    Қорақалпоғистонда бўлган профессор-ўқитувчи ва талабаларимиз Султон-Увайс мақбараси, Тупроққалъа, Аёзқалъа, Катқалъа ва бошқа мунгли қалъалар хозирги давр ва ўтмишни боғловчи тирик ришталар эканлигини гувоҳи бўлишди, шунингдек Нукус шахридаги Саветский номидаги музейларда бўлиб, оролбўйи халқлари тарихига оид кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 700
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar